ru24.pro
Sport 24/7
Декабрь
2024
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28
29
30
31

Абдуқодир Ҳусановнинг энг кучли томонини аниқлашди!

0
Франция Профессионал футбол лигаси – LFP миллий чемпионатнинг юқори дивизионида ўйнаётган жамоалар ва уларнинг футболчилари ўйинларига доир турли статистик маълумотларни мухлислар эътиборига ҳавола этмоқда.

Лига 1 мусобақасида 18 та жамоа ўзаро куч синашмоқда. Чемпионлик масаласида Европанинг энг бадавлат ва бақувват клуби “Пари Сен-Жермен”га етадигани йўқ. Бу мавсум ҳам пойтахтликлар мусобақа жадвалида қолган жамоалардан катта фарқ билан ўзиб кетган.

Бироқ қолган жамоалар ўртасида совринли ўринлар ва Еврокубок йўлланмалари учун кураш муросасиз кечмоқда. Мисол учун, 15-турдан кейин 30 балл тўплаб, иккинчи ўринни эгаллаб турган “Марсель” билан 11-поғонада бораётган “Брест” ўртасидаги тавофут 11 очкони ташкил қилади ва бу унчалик катта фарқ эмас.

Абдуқодир Ҳусанов ўйнаётган “Ланс” чемпионатнинг бу босқичида 24 очко билан еттинчи поғонада бормоқда. Лансликларни Европа Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи тўртинчи ўриндан атиги уч очко ажратиб турибди. Демак, ҳали кураш олдинда.

LFP экспертларининг тадқиқотларида “Ланс” ва унинг айрим ўйинчилари лигада юқори статистик кўрсаткичларни кўрсатаётгани қайд этилди.

Хусусан, Уилл Стилл футболчилари учрашувлар давомида энг кўп югуриши аниқланди. “Ланс” ўйинчилари умумий ҳисобда бир ўйинда ўртача 113,26 километр масофа босиб ўтади. Бу статистика бўйича лансликлар барча жамоалардан устун.

Кейинги ўринларда “Лилль”, (112,54 км) ва “Пари Сен-Жермен” (112,5 км) қайд этилган.

“Ланс” етакчилари – Абдуқодир Ҳусанов, Факундо Медина ва Адриен Томассон индивидуал статистик рейтингларда юқори ўринларни эгаллаб келмоқда.

Бир ўйинда ўртача узоқ масофа босиб ўтиш бўйича “Топ-10”га кирган футболчилар орасида Адриен Томассон 10,91 километр кўрсаткич билан тўртинчи, Факундо Медина (10,63 километр) эса саккизинчи поғонада бормоқда.

90 дақиқа давомида энг кўп масофа босиб ўтган ўйинчилар орасида биринчи ўрин Адриен Томассонга тегди. У бир учрашувда энг кўп – 11,44 километр югурган. Кучли учликдан Батиста Сантамария (“Ренн”, 11,12 км) ва Дезире Дуэ (ПСЖ, 11,09 км) жой олди.

Бугунги кунда “Ланс”нинг энг машҳур ўйинчисига айланган Абдуқодир Ҳусанов Франция Профессионал футбол лигаси – LFP экспертларининг энг тезкор футболчилар номи кўрсатилган рейтингига киритилди.

20 ёшли ҳимоячимиз 29 ноябрь куни “Реймс”га қарши ўтган учрашувда соатига 36,48 километр тезликда югурди. Бу Лига 1 ўйинчилари орасида тўртинчи натижа. Мавсум бошидан бери фақат уч футболчи – Луис Энрике (“Марсель”, 36,98 км/с), Шави Бабицка (“Тулуза”, 36,62 км/с) ва Эмануэль Эмега (“Страсбур”, 36,57 км/с) Абдуқодирдан тезроқ югурган холос.

Умумий рейтинг эса қуйидагича кўриниш олди:

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсум “Ланс” сафида Франция чемпионати, мамлакат кубоги ва Европа лигаси мусобақалари доирасида жами 16 та учрашув ўтказиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари, битта ассист ҳам қайд этди.