ru24.pro
Sport 24/7
Декабрь
2024
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28
29
30
31

Абдуқодир Ҳусановга Жорже Мендешнинг алоқаси борми?

0
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов сўнгги ойларда энг кўп муҳокама қилинаётган футболчига айлангани шубҳасиз.

Бир неча кун аввал хориж ва ўзбек матбуотида Ҳусановнинг эҳтимолий трансфери билан машҳур футбол агенти Жорже Мендеш шуғулланиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу хабарларга футболчининг агенти изоҳ берди:

"Абдуқодир Ҳусановнинг барча ишлари билан Football Group агентлиги ва шахсан мен шуғулланаман. Эҳтимолий трансфер бўйича деярли бир ойдан буён Европада бўлиб турибман. Кўплаб инсонлар билан учрашяпмиз, бу уларнинг трансферга алоқаси бор дегани эмас.

Биз футболчига қизиқаётган клублар билан тўғридан-тўғри ва ўртакашларсиз музокара ўтказяпмиз.

Барчани ҳурмат қиламиз. Лекин айни пайтда бошқа агент ёки агентларнинг Ҳусановга алоқаси йўқ. Ўзбек ОАВдан бунга эътиборли бўлишларини илтимос қилган бўлардим.

Эҳтимолий трансферда энг муҳими пул эмас, балки футболчининг ривожланиши тўхтаб қолмаслиги бўлади. "Ланс"га ўтишдан олдин ҳам биз катта пулга эмас футболчининг ривожланиши учун идеал жамоа топишга интилган эдик. Яъни Абдуқодир ҳозиргидек ўйин амалиётига эга бўладиган ва ўз олдига аниқ мақсад қўйган клубга ўтиши тарафдоримиз. Футболчи ўйин амалиётига эга бўлиши ЖЧ саралаши доирасидаги бўлажак учрашувлардан олдин жуда муҳим
", - деди Гайрат Хасбиуллин.