ru24.pro
Sport 24/7
Февраль
2024

"Пахтакор" клуби 6 нафар футболчиси билан хайрлашди

0
“Пахтакор” 6 нафар футболчиси билан хайрлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"2024 йилги мавсумга ёшарган таркиб билан кириб келаётган жамоамизни аксар футболчилар тарк этди. Биз уларга омад тилаймиз!", - дейилади хабарда.

Азизбек Турғунбоев Туркиянинг "Сивасспор" клубига, Одилжон Ҳамробеков ва Фаррух Сайфиев "Навбаҳор" клубига, Ҳожимат Эркинов эса БААнинг "Ал-Васл" клубига ўтишди. Бундан ташқари Пшемислав Банашак ҳамда Метью Стинворденлар ҳам "шерлар"ни тарк этди.