ru24.pro
Sport 24/7
Февраль
2024

Расман! "Персеполис" Остон Ўрунов трансферини эълон қилди

0
Расман! "Персеполис" Остон Ўрунов трансферини эълон қилди
Ўтган мавсум "Навбаҳор" сафидаги ёрқин ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Остон Ўрунов яна легионерга айланди. У фаолиятини Эроннинг "Персеполис" клуби сафида давом эттиради. Теҳрон клуби футболчимиз трансферини эълон қилди.

«Остон Ўрунов – қизил армия аскарига айланди», - дейилади Теҳрон клуби расмий сайти хабарида.

Шунингдек, форс клуби Ўруновнинг Осиё кубогидаги иштироки ва ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Ўзбекистон – Эрон ўйинида гол ва ассистга муаллифлик қилганини ёдга олган.

Россиялик инсайдер Иван Карповнинг ёзишича, ўзбекистонлик футболчи 1,5 йиллик шартномага кўра, Теҳрон клубида умумий 900 минг АҚШ доллари маош олади. Бу ойига 50 минг доллар маошни ташкил қилади.

Маълумот учун, «Персиполис» Эрон чемпионатида 15-турдан кейин 3-ўринда бормоқда. Клуб 30 очко билан пешқадам «Истиқлол»дан 2 очкога ортда қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, миллий жамоамизнинг Осиё кубогидаги иштирокидан кейин Жалолиддин Машарипов ҳам Эроннинг «Истиқлол» клубига кўчиб ўтганди.