ru24.pro
Sport 24/7
Январь
2024

Осиё кубоги. Корея Республикаси 1-турда Баҳрайнни таслим қилди

0

Осиё кубоги. Корея Республикаси 1-турда Баҳрайнни таслим қилди

Осиё кубогининг 1-туридан ўрин олган Жанубий Корея - Баҳрай учрашуви бўлиб ўтди ва унда кореяликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, Ин Бом ҳисобни очган бўлса, 51-дақиқада Ҳашаш имкониятларни тенглаштирди. Орадан кўп ўтмай Ли Кан жамоасини олдинга олиб чиқди. 69-дақиқада эса дублни расмийлаштирди.

Шу тариқа, Жанубий Корея 3 очкони қўлга киритиб, гуруҳда пешқадам бўлиб олди.

Корея Республикаси - Баҳрайн 3:1
Голлар: Хванг Ин Беом 38, - 1:0. Абдулла Ал Ҳашаш 51, - 1:1. Ли Кан Ин 56, - 2:1 (Ким Мин Жаэ). Ли Кан Ин 69, - 3:1 (Хванг Ин Беом).

Корея Республикаси: 1.Ким Сенг Гю, 2.Ли Ки Же (23.Ким Таэ Хван, 52), 4.Ким Мин Жаэ (19.Ким Юнг Гвон, 72), 5.Парк Юнг Ву (16.Парк Жин Сеоп, 82), 6.Хванг Ин Беом, 7.Сон Хон Мин, 9.Чо Гуэ Сунг (8.Хонг Хюн Сок, 72), 10.Ли Жаэ Сунг (17.Жонг Ву Йеонг, 82), 15.Жунг Сунг Хюн, 18.Ли Кан Ин, 22.Сеол Юнг Ву.
Захира: 12.Сонг Бум Кун, 13.Ли Сун Мин, 14.Мун Сеон Мин, 20.Ох Хёнг Гю, 21.Жо Хён Ву, 24.Ким Жу Сунг, 25.Ким Жу Су.

Баҳрайн: 22.Иброҳим Лутфаллаҳ, 2.Амин Бенадди (4.Сайид Бақир, 46), 3.Волид Ал Ҳаям, 6.Муҳаммад Ал Ҳардан, 7.Али Майдан (25.Иброҳим Ал Вали, 82), 8.Муҳаммад Марҳун, 10.Комаил Ал Асвад, 13.Мозес Атеде (24.Жасим Хелайф, 65), 14.Абдуллаҳ Ал Ҳашаш (9.Абдулла Юсуф Ҳилол, 66), 18.Муҳаммад Одил (20.Маҳди Ал Ҳумаидан, 72), 19.Ҳазаа Али.
Захира: 1.Абдулкарим Фардан, 11.Иброҳим Ал Ҳатал, 12.Али Ҳасан Иса, 15.Жассим Ал Шайх, 21.Сайид Жаафар, 23.Абдулла Ал Ҳаласси, 26.Ҳуссайн Ал Экер.

Огоҳлантиришлар: Парк Юнг Ву 10, Ким Мин Жаэ 13, Ли Ки Же 28, Али Мадан 31, Мозес Атеде 45, Чо Гуэ Сунг 61, Сон Хон Мин 90+4.