ru24.pro
Sport 24/7
Январь
2024

Ўзбекистон миллий жамоасининг яна бир футболчиси жароҳат олди

0

Осиё кубоги-2023 стартидан олдин Ўзбекистон миллий жамоасининг яна бир муҳим футболчиси жароҳат олди.

Фаластинга қарши Қатарда ўтган назорат учрашувида 79-дақиқада Бобур Абдухолиқов томонидан киритилган ягона гол Сречко Катанец шогирдларига ғалаба келтирди.

Учрашувда жамоамиз ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов жароҳат олган. 24 ёшли футболчининг турнирни ўтказиб юбориши кутилмоқда. Сабаби Алиқуловнинг клуби сафида Туркия чемпионати доирасида олган жароҳати қайталанган.

Аввалроқ, Элдор Шомуродов жароҳати сабабли турнирни ўтказиб юбориши маълум бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё кубоги-2023 1-тури доирасида 13 январ куни Сурияга қарши майдонга тушади.