Россиядаги муҳожирлар: “2 миллион рубл маошимизни беришмаяпти”
Россияда 7 нафар Ўзбекистон фуқароси 3 ойдан бери маошларини ололмаётганидан норози. Муҳожирларнинг айтишича, улар Олтой Республикасида ресторан қуришган, бироқ иш берувчиси ойликларини бермаган. Шу сабаб мигрантлар Ўзбекистондаги оилалари оғир аҳволда қолишганини айтадилар.