Суд Навальныйга 5 йил шартли қамоқ жазоси тайинлади
Россиянинг Киров шаҳар суди россиялик сиёсатчи Алексей Навальный ва Петр Офицеровларни “Кироволес”да 2009 йилда содир этилган ўғирликда айбли деб топди. Ҳакам Алексей Втюрин Навальныйга 5 йиллик шартли қамоқ жазоси тайинлангани ва 500,000 рубль жарима ҳам белгиланганини билдирди.