Киев суди Ислом Каримовнинг қайинжияни ишини кўриб чиқишни яна қолдирди
Украина пойтахти Киевда суд марҳум президент Ислом Каримовнинг қайинжияни Акбарали Абдуллаев ишини кўриб чиқишни охирги бир ҳафта ичида иккинчи марта қолдирди. Ўзбекистон Бош прокуратураси Акбарали Абдуллаевни кўп миллион долларлик иқтисодий жиноятларда айблаб халқаро қидирувга берган.