Покистонда Афғонистон консулхонаси мулозими отиб ўлдирилди
Покистоннинг Карачи шаҳридаги Афғонистон консулхонаси мулозимларидан бири соқчи томонидан отиб ўлдирилгани тўғрисида баёнот берди.
Полицияга кўра, ўт очган шахс Роҳатуллоҳ исмли соқчи эканлиги аниқланган ва у консулхонанинг учинчи котиби Муҳаммад Закийни, иккалови ўртасида чиққан баҳс жанжалга айлангач, отиб ташлаган. Соқчи ҳам ўлдирилган мулозим ҳам афғонистонлик экани айтилди.
Воқеани террор ҳуружи сифатида баҳоламаётган полиция соқчини қўлга олган.
Хавфсизлик кучлари шаҳарнинг бир қатор дипломатик миссиялар жойлашган Эски Клифтон мавзеини қуршовга олди.