Россия чегарасидан ўтиш учун 16 соат пиёда юрган ўзбекистонлик музлаб ҳалок бўлди
Россия чегарасини нолегал кесиб ўтиш учун Қозоғистон даштларида қаҳратон совуқда 16 соат юриб ҳалок бўлган ўзбекистонлик билан бирга унинг яна 6 ватандоши бўлган.
Интерфакс-Поволжье ахборот агентлигининг хабар қилишича, тирик қолган 6 ўзбекистонликни Қозоғистон-Россия чегарасининг Самара вилоятига туташ қисмида Россия Федерал хавфсизлик хизмати қўлга олган.
Маълум бўлишича, исм-фамилиялари ошкор қилинмаган 7 ўзбекистонлик январнинг ўрталарида Россиядан Ўзбекистонга депортация қилинган. Лекин улар яна Россияга қайтишга қарор қилган.
Самара суди 6 ўзбекистонликни 2 ойга ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди, улар давлат чегарасини уюшган гуруҳ бўлиб бузганликда айбланиб, 6 йилга қамалиши мумкинлиги хабар қилинди.