ru24.pro
Новости по-русски
Февраль
2017

Москвада 9 киши ҳалок бўлган автоавариянинг 3 қурбони ўзбекистонлик экани маълум бўлди

0
Москва яқинида (Новая Москва) содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида нобуд бўлганлардан 3 нафари ўзбекистонлик, яна бири тожикистонлик экани маълум бўлди.


Бу ҳақда хабар қилган РИА Новостига кўра, 1984, 1995, 1997 йилда туғилган ўзбекистонликлар ҳамда 1987 йилда туғилган тожикистонлик ҳалок бўлган. Агаентлик қурбон бўлганларнинг шахсига оид бошқа маълумотларни келтирмаган.


Автоавария Москванинг Варшава йўлида содир бўлган: Toyota билан тўқнашиб кетиши оқибатида ёна бошлаган “УАЗ”даги йўловчилар машина ичида қамалиб қолиб, ташқарига чиқолмалган.


Айтилишича, ҳаммаси бўлиб 9 киши ҳалок бўлган. Яна 5 жасаднинг шахси аниқланмоқда. Воқеада бошқа 3 киши омон қолган.