ru24.pro
Новости по-русски
Февраль
2017

"Ўзавтосаноат" ҳориждан ҳамкор топса, минибуслар ишлаб чиқармоқчи

0
Бундай режа борлиги тўғрисида "Ўзавтосаноат" акциядорлик компаниясидаги манбага таяниб Sputnik сайти хабар қилди.


- Айни дамда, Ўзбекистон ушбу йўналишдаги қатор хорижий компаниялар имкониятларини ўганмоқда. Ҳозирги вақтда хорижий ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Минибусларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа 2018 йилга келиб ишга туширилиши мумкин. Бу бизга шаҳарга яқин ва регионал йўналишлардаги такси ҳайдовчиларини сифатли техника билан таъминлаш имконини беради. Асосан 11- ва 18-ўринли минибусларни ишлаб чиқармоқчимиз, шунингдек, уларда тикка туриб кетувчи йўловилар учун ҳам жой ажратиш белгиланган", - деган манба.


Айтилишича, минибус ишлаб чиқарувчи заводни Самарқандда очиш режалаштирилмоқда.