Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳар хонадонни 100 тадан товуқ билан таъминламоқчи
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳар бир хонадонни 100 тадан товуқ билан таъминлаш ҳақидаги гапларидан сўнг, Тошкент вилоятида бу топшириқни ҳал қилиш чора-тадбирлари изланмоқда. Агробанк Тошкент вилояти ҳокимлигида 100 та товуқ учун кредитлар бериш лойиҳаси тақдимотини ўтказди. Айни пайтда маҳаллий ҳокимият ҳар бир паррандачилик хўжалиги раҳбаридан 5 тадан кам таъминланган оилага 50 тадан, ҳаммаси бўлиб 250 та товуқни текинга беришни талаб қилаётгани тўғрисида тадбиркорлар Озодликка айтди.