Порошенко: Украинада НАТО га аъзо бўлиш бўйича референдум ўтказилади
Украина президенти Петро Порошенко Германия матбуотига берган интервьюсида Украина НАТОга аъзо бўлиши масаласида мамлакатда референдум ўтказиш ниятида эканлигини билдирди. Ўтказилган сўровларга кўра, ҳозирда мамлакат аҳолисининг 54 фоизи ҳарбий блокка қўшилиш тарафдоридир.
Funke Mediengruppe газетаси билан суҳбатда президент: “Тўрт йил аввал фақат 16 фоиз одам Украинанинг НАТОга қўшилишини қўллар эди. Ҳозир бу кўрсаткич 54 фоизга етди”, деди.
“Президент сифатида аҳолимизнинг қарашларига қаоаб иш тутаман ва НАТО га аъзолик масаласи бўйича референдум ўтказаман”, деди Порошенко. У агар украиналиклар бу ҳаракатни қўллаб овоз берса, “трансатлантик иттифоққа аъзо бўлишга эришиш учун қўлимдан келганини қиламан”, деди. Президентнинг таъкидлашича, Украина армияси 2020 йилгача НАТО стандартларига жавоб берадиган даражага етади.
Аммо НАТО Украинани ўзига аъзо қилиб олса, блок билан Россия ўртасидаги алоқалар янада таранглашади.
Порошенко яна “Украина Европа Иттифоқига қўшилиш учун бюджет тақчиллигини ҳамда коррупция даражасини камайтираётганини айтди.
“Европа Украина билан мустаҳкамроқ, ишончлироқ ҳамда бахтлироқ бўлишини англаб етиши керак”, деди президент.