Мирзиёевнинг меҳнат муҳожирлари масаласидаги позицияси қандай?
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков “Известия” нашрига Путин ва Мирзиёев учрашуви яқин 2-3 ой ичида амалга ошажагини билдирди. Айтилишича, Ўзбекистон президенти Москвага сафари давомида бир қатор масалалар юзасидан Россия раҳбари билан сўзлашувлар ўтказмоқчи. Хўш, ўша масалалар орасида Россияда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ масала ҳам бўлиши мумкинми?