Санитария эпидемиология ходимлари гўнг йиғишга мажбурланди
Сурхондарё вилоятидаги Шўрчи тумани давлат санитария эпидемиология назорат маркази шифокор ва ҳамшираларининг Озодликка арз қилишича, улар қишлоқма-қишлоқ юриб, аҳолидан гўнг йиғишга мажбурланяпти. Шифокорларнинг айтишларича, улар одамларнинг уйида қанча гўнг борлигини аниқлаши, рўйхат қилиши ва уни фермерларга тақдим қилиши керак.