ru24.pro
Новости по-русски
Январь
2017

Мирзиёев академикларга ҳар ой алоҳида қалам ҳақи беришга қарор қилди

0
1 январдан бошлаб Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари солиққа тортилмайдиган 10 минимал ойлик (тахминан 1,5 миллион сўм) миқдорида қалам ҳақи ола бошлайди.


Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 29 декабрда имзолаган фармонида назарда тутилган.  


Янги йил арафасида илм-фан арбоблари билан учрашган Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Фанлар Академияси тузилмавий ислоҳотларга муҳтожлигини айтганди.


Президент Мирзиёев имзолаган фармонда таъкидланишича, илмий-маърифий муассасалар ва саноат корхоналарида самарали меҳнат қилишлари учун олимларга зарурий шароитлар яратилади.