ru24.pro
Новости по-русски
Январь
2017

Ўзбекистон ҳукумати эски юк машиналарига Қамчиқ довонини очиб қўймоқчи

0
Ўзбекистон Автомобил ва дарё транспорти агентлиги юк машиналарининг Қамчиқ довонидан ўтишини тартибга солишни назарда тутувчи низом лойиҳасини тайёрлади.  


Унга кўра, ишлаб чиқарилганига 25 йилгача бўлган юк автомобилларига Қамчиқ довонидан ўтиш изни берилади. 


2012 йилда агентлик томонидан тайёрланган "Юк автотранспорт воситаларини Қамчиқ довонидан ўтиши ва ҳаракатланиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом”га кўра, 20 йил ва ундан ортиқ бўлган юк машиналари 2014 йилнинг 1 июлидан, ишлаб чиқарилганига 15 йил ва ундан ортиқ бўлган машиналар эса 2016 йилнинг 1 июлидан Қамчиққа қўйилмаслиги кўрсатилганди.



Мазкур низомнинг ўзгартирилиши тадбиркорликни рағбатлантиришга қаратилган шарт-шароитларни яратиш ва маҳаллий нақлиёт ширкатларидан кўплаб шикоятларнинг келаётгани билан изоҳланмоқда.