ru24.pro
Новости по-русски
Январь
2017

Тошкентга Истанбулдаги ҳужумчи ўзбекистонлик экани тўғрисида расмий билдирув келмади

0
Ўзбекистон ҳукумати Истанбулдаги тунги клубга ҳужум уюштирганлар ўзбекистонлик бўлгани тўғрисида Туркия расмийларидан расмий маълумот олинмаганини маълум қилди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот тузилмаларидаги манбаларига таянган ҳолда 2 январь куни Новости агентлиги хабар берди.


Аввалроқ CNN Turk телеканали полицияга таянган ҳолда Истанбулдаги тунги клубга Исломий давлат гуруҳига алоқадор бўлган Ўзбекистон ёки Қирғизистон ватандоши ҳужум қилганликда гумонланаётгани тўғрисида хабар тарқатган эди.


1 январь куни тунги соат бирлар атрофида қуролли шахс Истанбулнинг Ўртакўй минтақасида жойлашган Reina номли клубга кирган ва янги йилни қутлашга тўпланган одамларга қарата автоматдан ўт очган.


Ҳужумда 39 киши ҳалок бўлган ва 69 киши жароҳат олган.


Расмийларга кўра, ҳалок бўлганлардан 24 нафари хориж давлатлар ватандошидир.