Бразилия қамоқхонасида маҳбуслар исёни оқибатида камида 60 одам ҳалок бўлди
Бразилия жунглиларидаги Манаус шаҳрида жойлашган қамоқхонада маҳбуслар кўтарган исён чоғида камида 60 одам ҳалок бўлди.
Бразилия махсус хизматларининг билдиришича, исён 1 январь куни бўлиб ўтган. Қамоқхона раҳбарияти 60 одам ҳалок бўлганини билдирган, бироқ махсус хизматлар ҳалок бўлган маҳбуслар сони кўпайиши мумкинлигини айтмоқда.
Махсус хизматларга кўра, исён наркотик савдосини назорат қилувчи рақобатчи жиноий гуруҳлар ўртасидаги келишмовчиликдан келиб чиққан.
Бразилия қамоқхоналарида исёнлар тез-тез содир этилади. Бу мамлакатда 600 минг маҳбус бор. Бразилия қамоқда сақланаётган одамлар сони бўйича дунёдаги 4-ўринни эгаллайди.