ru24.pro
Новости по-русски
Декабрь
2016

Янгиер шаҳрида кичик саноат ҳудуди барпо этиш лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

0
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида "Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида кичик саноат ҳудуди яратиш тўғрисида"ги лойиҳани муҳокама қилинмоқда.


Бу ҳақда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг сайтида айтилади.


Лойиҳада, кичик саноат ҳудуди Янгиер шаҳрининг саноат салоҳиятини ривожлантириш, кичик бизнес субъектлари томонидан янги ишлаб чиқаришга инвестицияларни жалб қилиш, ички ва ташқи бозор талабига кўра рақобатбардош товарлар ишлаб чиқариш ва янги иш ўринлари яратиш назарда тутилган.


Саноат ҳудуди дастлабки фаолияти 30 йил қилиб белгиланган ва бу муддат яна узайтирилиши мумкин. 


Кичик бизнесни ривожлантириш, Сирдарё вилояти аҳолисининг тадбиркорликдан оладиган даромадларини кўпайтириш саноат ҳудуди фаолиятининг асосий йўналиши қилиб белгиланган.


Саноат ҳудудида тўқимачилик, пойафзал ва чарм-атторлик, экологик хавфсиз кимё, озиқ-овқат, электротехник саноат маҳсулотлари, қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи замонавий корхоналарни яратиш кўзда тутилган.


Янгиер шаҳри ўтган асрнинг 1957 йилда Мирзачўлни обод қилиш компанияси даврида ташкил қилинган.


Собиқ иттифоқ даврида бу шаҳарда темир-бетон конструкциялар ишлаб чиқарувчи катта комбинат(ЖБИ) ва бошқа бир қанча саноат корхоналари ишлаб турган.


Аммо, мустақиллик йилларида бу корхоналарнинг аксарияти ишдан қолиб, корхона бинолари талон-тарож қилинган.