ru24.pro
Новости по-русски
Декабрь
2016

Қримлик Ўзбекистонга жўнатилишини истамай очлик акцияси ўтказмоқда

0
Таниқли қрим-татар фаоли Недим Халилов Қримдаги Симферополь шаҳри суди қарори билан Ўзбекистонга депортация қилинадиган бўлди. Бир ой олдин эълон қилган очлик акциясини давом эттираётган қримлик фаол Ўзбекистонда туғилган. Лекин бу мамлакатдан 1991 йилда кўчиб кетган Халилов ўзини Ўзбекистон фуқароси, деб ҳисобламайди ва фуқаролиги йўқ шахс, деб тан олинишини талаб қилиб келмоқда. Халиловнинг ҳимоячилари эса, шу тариқа рус махфий хизматлари Россия томонидан қўшиб олинган Қримдаги татарлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келгани учун уни ўз юртидан чиқариб юбораётганини гапирмоқда.