ru24.pro
Новости по-русски
Декабрь
2016

Ўзбекистонда фирибгарлик учун белгиланган жазо кучайтирилди

0
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фирибгарлик учун белгиланган жазони кучайтиришни кўзлаган ҳужжатни имзолади.


Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддасига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқини қўлга киритганлар 3 йилгача қамоқ билан жазоланади.


Агар фирибгарлик катта миқдорда, гуруҳ бўлиб ёки "компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилса", айбдор шахслар 5 йилгача озодликдан маҳрум этилади.


Худди шу жиноят такроран ёки хавфли рецидивист ёки хизмат вазифасидан фойдаланган ҳолда содир этилса, айбдор шахслар 5 йилдан 8 йилгача муайян ҳуқуқлардан маҳрум этилган ҳолда озодликдан маҳрум қилиш жазосига лойиқ деб топилади.


Агар фирибгарлик уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатлари учун содир этилса, 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосига муносиб кўрилади.


Аввал айни турдаги жиноят учун ҳаддиаксар 300 дан 600 бараваригача жарима тайинланган эди. 


Бироқ моддий зарар етказганлик учун озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланмаганди.