Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига янги раҳбар сайланди
“Жиззах аккумулятор заводи”нинг бош директори Қудратилла Рафиқов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси этиб сайланди.
Федерациядан олинган маълумотга кўра, Рафиқов раисликка сайланган йиғилишда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Даврон Назармуҳаммедов иштирок этган.
Федерацияни 6 йил бошқарган Танзила Нарбаева Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосарлигига кўтарилган, Нарбаева айни пайтда Хотин-қизлар қўмитаси раиси ҳамдир.