ru24.pro
Новости по-русски
Декабрь
2016

Ҳасанбой Дўсматов "Йилнинг энг яхши боксчиси" соврини билан тақдирланди

0
Ҳаваскор боксчилар халқаро ассоциациясида (AIBA) ўзбекистонлик боксчи, ёзги Олимпия ўйинларининг олтин медаль соҳиби Ҳасанбой Дўсматовга "Йилнинг энг яхши боксчиси" соврини топширилди.


Йилнинг энг яхши боксчисини аниқлаш мақсадида AIBA томонидан ўтказилган сўровномада 23 яшар Ҳасанбой Дўсматов 77 фоиз овоз тўплаб, ушбу совринга муваффақ бўлди.


Кun.uz сайти маълумотига кўра, Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси Ижроия қўмитаси йиғилиши ва AIBAнинг 70 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган тантанали маросимда Дўсматовга ушбу соврин топширилган.


Риодаги Олимпиадада ҳам боксчи Ҳасанбой Дўсматов "Энг яхши боксчиси" деб тан олинган эди.