Ўзбекистонда янги йилдан бошлаб ҳокимлар халққа ҳисобот беради
2017 йилдан бошлаб барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизими жорий этилади.
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи давомида айтди.
Мирзиёевга кўра ҳар бир туман ва шаҳарда, “Халқ қабулхоналари”ни ташкил этилади ва уларнинг тўлақонли фаолият кўрсатишини таъминланади.
Шавкат Мирзиёев очган виртуал қабулхонага тушган шикоятлар сони 270 мингдан ошиб кетди. Бу ҳақда ҳам президент Мирзиёев Ўзбекистон Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисида қилган чиқишида билдирди.
Мирзиëев 24 сентябрь куни ҳукумат расмий порталида виртуал қабулхона очиб, унга қўрқмасдан шикоят ва аризалар йўллашни таклиф қилган эди.