АҚШдаги “Ўзбекистонликлар конгресси” Вашингтонда ўзбек мактаби очмоқчи
АҚШда “Ўзбекистонликлар конгресси” нодавлат ташкилоти расмий рўйхатдан ўтди. Ташкилот муассисларидан бири, журналист Жаҳонгир Маматовнинг Фейсбукдаги ўз саҳифасида хабар қилишича, мазкур уюшма “асосан Ўзбекистон билан адабий, маданий, маърифий алоқалар ўрнатиш, ижтимоий-сиёсий муаммоларни ечишда экспертларнинг таҳлилий ҳисоботларини тайёрлаш, чоп этиш ва бошқа соҳаларда ҳам фаолият кўрсатади”.