Каримов назаридан қолган ҳайкалтарош Мирзиëев эътиборига тушди
Мустақил Ўзбекистон тимсолига айланган учта катта монумент муаллифи, 71 яшар ҳайкалтарош Илҳом Жабборов яна санъатга қайтди. Беш йил олдин молиявий текширувлардан безор бўлиб санъатни тарк қилиб тоғларда асаларичилик қилиб юрган ҳайкалтарош шу кунларда давлат буюртмаси асосида Навоий монументини яратиш устида иш бошлаган.