Туркияда яна 10 мингдан кўпроқ давлат хизматчиси вазифасидан бўшатилди
Турк расмийлари 10 мингдан кўпроқ давлат хизматчисини ишдан бўшатди.
Бу июль ойида муваффақиятсизликка учраган давлат тўнтаришига алоқадор шахсларни топишга қаратилган амал сифатида баҳоланмоқда.
Асосан таълим, адлия ва соғликни сақлаш вазирлигидан бўлган минглаб ҳукумат ходимлари, 29 октябрда чиққан фавқулодда ҳолат тўғрисидаги фармонга асосан, ўз вазифаларидан бўшатилди.
Фармонга биноан 15 матбуот агентлиги беркитилди.
Туркиянинг Anadolu давлат ахборот агентлиги хабар беришича, беркитилган агентликлар фаолияти тақиқланган ПКК (Крудистон ишчилар партияси) тарғиботи билан шуғулланган.
Июль ойида амалга ошмаган давлат тўнтаришидан буён ўнг минглаб одамлар ё вазифасидан бўшатилди ёки четлатилди.
Давлат тўнтаришига алоқадорликда 32 мингдан кўпроқ одам ҳибсга олинди.
Туркия ҳукумати қўллаётган чоралар халқаро хавотирларни уйғотди.
Расмий Анқара АҚШда яшаётган диний пешво Фатҳуллоҳ Гуланни тўнтариш ортида турганликда айблайди.
Гулан тўнтаришга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтади.