ru24.pro
Новости по-русски
Октябрь
2016

Гуржистондаги парламент сайловида иқтидордаги партия ғолиб чиқди

0
Гуржистонда бўлиб ўтган парламент сайловида иқтидордаги партия 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплаб, ғалаба қилди.


Гуржистон Марказий сайлов комиссиясига кўра, ҳозирга қадар сайлов варақаларининг 50 фоиздан кўпроғи ҳисоблаб чиқилган.


9 октябрда комиссия раиси Тамар Жвания "Гуржистон Орзуси" партиясига сайловчиларнинг 50,56 фози овоз бергани, мухолифатдаги "Бирлашган Миллий Ҳаракат" 25.51 фоиз овоз тўплаганини айтди.


Сайловда қатнашган бошқа бирон партия парламентда ўрин олиш учун зарур бўлган 5 фоизлик тўсиқдан ўта олгани йўқ .


"Гуржистон Орзуси" партияси 8 октябрда сайловлар тугаши биланоқ ғолиб бўлганини эълон қилиши мухолифат танқидларига учради.


Мухолиф партиялар иқтидордаги партияни "сайлов натижаларини ўзлаштириш"да айблади. 


Сайловда қанча одамнинг қатнашгани ҳақидаги рақамлар ҳозирча эълон қилингани йўқ, аммо Гуржистонда сайловда қанча сайловчининг қатнашгани инобатга олинмайди.


Гуржистонда сайлов қонунлари ўта мураккаб бўлгани учун мамлакатдаги 150 ўринли парламент таркиби ноябрь ойи охирига қадар аниқланмайди.