“Каримовни дуо қилиш оммавий васвасага айлантирилди”
Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг саломатлиги қай аҳволдалиги мавҳум қолар экан, ижтимоий тармоқларда “дуо қилиш пойгаси авж олгани” кузатилади.
Қизиқчи Мирзо Холмедов ўзининг инстаграмдаги саҳифасида видео жойлаб, президентга соғлик тилаб дуо қилишни кўзида ëш билан сўраган. Шу билан бирга президент суратини қўйиб дуо қилишга чақирмаган артистлар қораланмоқда.
Тахлилчи Аклишер Илхомов бу ҳолатни "Стокголм синдроми" дея таърифлади.