ru24.pro
Новости по-русски
Сентябрь
2016

British Airways Лондон-Теҳрон йўналишидаги авиарейсни қайта тиклайди

0
British Airways Лондон-Теҳрон йўналишидаги тўғридан-тўғри авиарейсни қайта тикламоқда. Бу ўзгариш Эрон ядровий дастури бўйича эришилган келишув ортидан Эрон ва Ғарб мамлакатлари ўртасида яхшиланиб бораётган алоқаларнинг навбатдаги белгиси ўлароқ баҳоланмоқда.


Британиядаги энг йирик авиаширкатлардан бири бўлмиш British Airwaysнинг сўнгги тўрт йил ичидаги илк Лондон-Теҳрон йўналишидаги рейси Лондоннинг Ҳитроу аэрпортини 1 сентябрь куни кеч тарк этиб, 2 сентябрь куни эрталаб Эрон пойтахтига қўнади.


Бу йўналишдаги рейслар 2012 йилнинг октябрь ойида, Эрон ядровий дастури сабаб Теҳрон билан ғарб мамлакатлари ўртасидаги алоқалар совуб кетган бир пайтда тўхтатиб қўйилган эди.


British Airways ҳозирча бир ҳафтада олтита рейс уюштиришни, йил охирида рейслар сонини оширишни режалаштирмоқда.


British Airways расмийлари бошқа ширкатларни Эронга қарши санкциялар бекор қилинганидан фойдаланиб, мамлакатга инвестиция ётқизишга чақириб келади.