Тошкентга борадиган машиналар вилоятлардан чиқарилмаяпти
Ўзбекистон вилоятларидан Тошкентга йўл олган автомобиллар йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан постларда тўхтатилиб, ортга қайтариляпти. Озодлик суҳбатлашган йўл ҳаракати хавфсизлиги мулозимларига кўра, ҳар йили мустақиллик байрами олдидан ўтказиладиган бу тадбир, сўнгги икки кунда анча кучайтирилган. Ўзбекистонда умумхалқ байрамларидан олдин автомобиллар ва вилоятларда яшайдиган ватандошларнинг Тошкент шаҳрига киришига чекланиш ҳар йили кузатилади. Аммо, Озодлик манбаларига кўра, сўнгги икки кунда, айниқса, бу тадбир жудаям кучайтирилган.