Меркель: Ашхобод хорижий дипломатларнинг туркман қамоқхоналарига киришини муҳокама қилишга рози бўлди
Туркманистон чет эллик дипломатларга ўз қамоқхоналари эшигини очиш имкониятини муҳокама қилишга рози бўлган. Бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркель Туркманистон президенти Ғурбанғули Бердимуҳаммедов билан бирга Берлинда ўтказилган матбуот анжуманида баёнот берди.