Каримовдан кейин ҳокимиятга ким келиши мумкин?
Ўзбекистон президентининг кенжа қизи Лола-Каримова Тиллаева отасининг мияга қон қуюлиш ташхиси билан касалхонада эканини эълон қилди ва мутахассислар бу ташхис Ислом Каримовнинг давлатни бошқаришга яроқсизлигини англатишини айтмоқда. Бундай вазиятда Ислом Каримов ўрнига даъвогарлар ким¸ бу жараëн қандай кечади¸ унда сўнгги сўзни ким айтади? Озодлик айрим сиëсатчи ва сиëсатшуносларга ана шу саволлар билан мурожаат қилди.