ru24.pro
Новости по-русски
Август
2016

Жиззахда ҳалок бўлган 10 ишчининг дафн маросими ҳаражатларини Ўзтрансгаз кўтарди

0
Озодлик Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида ўтган ҳафта охирида содир бўлган фожеа билан боғлиқ янги тафсилотларни аниқлади. "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси таркибидаги корхона - Ғаллаорол Магистрал газ қувурлари бошқармаси ишчи-хизматчиларидан 10 нафари 20 август эрталаб бошқармага қарашли Канализация насос станциясидаги сув моторларини таъмирлаётиб заҳарли газдан ўлган, яна 3 киши вилоят касалхонаси жонлантириш бўлимига ётқизилган эди.