Қашқадарёлик уй бекаси бирваракайига тўртта фарзандлик бўлди
Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Бердали қишлоғида истиқомат қилувчи 30 ёшли Шаҳноза Ҳайдарова 15 август тунида бирваракайига тўртта фарзандлик бўлди. Шифокорларга кўра, уларнинг доимий назоратида бўлган аёл ва чақалоқларнинг соғлиги яхши.