Туркия шарқида бомба ўрнатилган икки машина портлатилди
Бугун эрталаб Туркия шарқидаги Ван шаҳри маҳаллий полицияси бўлими олдида машина портлатилиши оқибатида уч одам ўлди¸ 40 дан ошиғи жароҳатланди.
Бу портлашдан бир неча соат ўтиб¸ Элазиг шаҳарчасидаги полиция биноси олдида ҳам бомба ўрнатилган машина портлатилди ва уч одам ўлди¸ 120 дан ошиғи жароҳатланди.
Маҳаллий расмийлар портлашлар учун мамлакатда фаолияти тақиқланган Курдистон ишчилар партияси(ПКК)ни айблади. Ҳозирча ҳужумлар учун масъулиятни ҳеч ким зиммасига олмади.
Мустақил курд давлати қуриш мақсадида Туркия шарқида қуролли кураш олиб бораëтган Курдистон ишчилар партияси билан Анқара ҳукумати ўртасида тузилган сулҳ битими 2015 йилда бузилганидан бери қуролли ҳужумлар кўпайиб бормоқда.
15 август куни Диëрбақир яқинида амалга оширилган хуруж оқибатида 8 одам нобуд бўлди.
ПКК ва ҳукумат қўшинлари ўртасида 1984 йилдан бери бораëтган бу каби тўқнашувлар оқибатида ҳозирга қадар 40 минг одам нобуд бўлди.