ru24.pro
Новости по-русски
Август
2016

Туркия тўлиб кетган қамоқхоналарни бўшатиш учун 38000 маҳбусни озод қилмоқчи

0
Туркия ўтган ойда муваффақиятсиз якунланган давлат тўнтаришига уринишдан сўнг амалга оширилган оммавий ҳибслар туфайли тўлиб кетган қамоқхоналарни енгиллатиш мақсадида 38000 нафар атрофидаги маҳбусни “назорат остидаги озодлик” дастури доирасида озодликка чиқармоқчи.


Туркия адлия вазири Бакир Бўздоғнинг 17 август куни Twitterда хабар қилишича, бу ҳақдаги ҳукумат қарори маъқулланган.


Бўздоғга кўра, қамоқдан жиноятни 1 июлгача содир этганлар чиқарилади ва бу чора қотиллик, террорчилик ёки давлат хавфсизлигига тажовуз қилганликда айбдор топилганларга нисбатан қўлланилмайди.


Адлия вазири “бу амнистия эмас”, деб алоҳида таъкидлади.


15 июлда муваффақиятсиз якунланган давлат тўнтаришига уринишдан сўнг мамлакат бўйлаб 35000 дан зиёд киши ҳибсга олинган, ўн минглаб киши ишдан ҳайдалган эди.


Ҳарбий тўнтаришга уриниш пайтида 240 нафар атрофида киши ҳалок бўлган.