GM Uzbekistan Россия бозорига Nexia Ravon R3ни юбора бошлади
GM Uzbekistan янги Nexia Ravon R3 автомобилларининг биринчи партиясини Россияга юборишни бошлагани хабар қилинди. Янги Nexia Россияда қачон савдога чиқарилиши тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.. Шу йилнинг майида Россияга юборилган биринчи партия Ravon R2 русумидаги машиналар тезда сотиб тугатилгани айтилади. Айни вақтда, Россиядаги энг арзон машиналар рейтингида Ravon Matiz биринчи ўринни эгаллаган.