Қурбон ҳайити қайси куни бўлиши 2 сентябрда аниқланади
Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси муовини, шайх Абдулазиз Мансурнинг Озодликка айтишича, бу йилги Қурбон ҳайити 12 сентябрда бўлиши тахмин қилинмоқда - бу ҳақдаги қарор ҳали қабул қилингани йўқ. Мусулмонлар идораси раҳбарияти вакилининг айтишича, Қурбон ҳайити ўтадиган кунни Саудия Арабистони, ойнинг янгиланишига қараб, 10 кун олдин эълон қилади.