Рус сузувчиси: Номаълум шахслар Россия байроғини ғижимлаб, ерга улоқтиришди
Синхрон сузиш бўйича Россия чемпиони Александра Пацкевич Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган Ёзги Олимпиада ўйинларининг биринчи кунида Россия байроғини номаълум шахслар ғижимлаб, ерга улоқтирганини айтди. Синхрон сузиш бўйича мусоқабақалар 14 август куни бошланади. Лондондаги ўйинларда Россия ҳам гуруҳ, ҳам дуэт ўйинларда ғолиб чиққан.
