GM Uzbekistan Nexia II моделини ишлаб чиқаришни тўхтатди
Ўзбекистондаги ахборот воситаларининг GM Uzbekistan ширкатига таяниб хабар қилишича, 2016 йил 1 августда Андижон вилояти, Асака шаҳридагиGM Uzbekistan автозаводи конвейеридан эски дастлабки Nexia моделининг сўнгги автомобили чиққан.
GM Uzbekistan маълумотларига кўра, 20 йил давомида ушбу русумдаги 1,1 миллиондан зиёд автомобиль ишлаб чиқарилиб, сотилган.
GM Uzbekistan Асакадаги заводи профилактик тадбирлар учун вақтинча ёпилишини куни кеча эълон қилди.
Хабарда айтилишича, Асака заводида ишлаб чиқариш ускуналарини профилактика қилиш ва таъмирлаш 8 августдан бошланди. GM Uzbekistan матбуот хизмати Асака заводидаги профилактик ишлар неча кун давом этиши ҳақида маълумот бермаган.
Ўтган йилнинг сентябрида GM Uzbekistanнинг Асакадаги заводи қарийб бир ойга беркитилгани ва ишчилари ҳам 1 августдан бошлаб, “ҳақ тўланмайдиган меҳнат таътилига” чиқарилгани ҳақда Озодлик хабар берган эди.
Ўшанда ширкат ходимларидан бири завод ишчиларининг "мажбурий таътилга" чиқарилишини автомобиллар савдосининг кескин қисқаргани билан боғлаган эди.
GM-Uzbekistan ширкати эълон қилган расмий рақамларга кўра¸ ширкатнинг 2016 йилнинг биринчи ярим йилидаги соф даромади 4 триллион 394 миллиард сўмни ташкил этган. Бу эса¸ ўтган йилнинг айни даврига нисбатан 34 фоизга камдир.