Бағдодда касалхонага ўт кетиб, камида 11 чақалоқ ҳалок бўлди
Ироқ пойтахти Бағдод шаҳридаги Ярмуқ касалхонасида 10 августга ўтар тунда содир бўлган ёнғиндан камида 11 чақалоқ ҳалок бўлгани хабар қилинди. Ироқ соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийси Аҳмад ал-Рудайнийга кўра, дастлабки тергов натижалари ёнғин носоз электр симидан чиққанини кўрсатган.
Сўнгги хабарларга қараганда, касалхонада чиққан ёнғиндан омон қолган 29 аёл ва 7 чақалоқ бошқа касалхонага кўчирилган.
Сўнгги хабарларга қараганда, касалхонада чиққан ёнғиндан омон қолган 29 аёл ва 7 чақалоқ бошқа касалхонага кўчирилган.