Бош вазир топшириғи билан Термизни “обод қилиш” бошланди
Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиëев топшириғи билан мамлакат бўйлаб давом этаëтган “ободонлаштириш” жараëнининг янги тўлқини жанубга кўчди. Сурхондарë вилояти маркази Термиз шаҳрига бутун республикадан юборилган юзлаб ишчи шаҳарни 16 округга бўлган ҳолда¸ бузиш ишларини олиб бормоқда. Бу жараëн оқибатида йиллар давомида кадастрга киритилмаган уйларда яшаб келган одамлар кўчада қолмоқда.