ru24.pro
Новости по-русски
Август
2016

Самарқандлик Терговчи Аёл: Паспортимни бекор қилишганига 5 йил бўлди!

0
5 йил муқаддам Ўзбекистон ватандошлигидан маҳрум қилинган, ҳатто “фуқаролиги йўқ шахс” мақомини ҳам ололмаётган олий маълумотли юрист аёл Озодликка қилган шикояти мамлакат президентига етишига умид қилмоқда. Пенсияга чиқишига 1 йил қолганида ватандошликдан маҳрум қилинган Хуршида Жалилованинг айтишича, мана 5 йилдан буён у на пенсия олади, на бирон жойда ишлай олади. "Ўғилларимни ҳам паспорти йўқлиги учун ҳеч қаерга ишга олишмайди, уларни ҳатто уйлантира олмаяпман", деди у.