Президент танбеҳи ортидан ўзбек милицияси тўғрисида қонун тайёрланди
Ўзбекистондаги нашрлар 5 август куни Олий Мажлис Сенати Кенгаши ички ишлар органлари тўғрисидаги қонунни кўриб чиқишга қарор қилганини хабар қилди. 24-25 август кунлари бўладиган йиғилишда қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилади. Ўтган йили президент Каримов илк бор милиция тўғрисида қонун йўқлигини тан олган, Сенатга чора кўришни топширган эди.
