Қирғизистонда қалбаки паспортдан фойдаланувчилар кўпайди
Қирғизистонда хорижий давлатларга чиқаётганда бошқа шахс ёки қалбаки паспортлардан фойдаланаётганлар сони кўпайди. Қирғизистон Чегара хизмати маълумотига кўра, бундай ватандошларнинг аксари Россия, Қозоғистон ва Туркияга кетаётган меҳнат муҳожирларидир. Қирғизистон Ички ишлар вазирлигига кўра, 2014 йилдан буён 40 минга яқин одамга ноқонуний паспорт берилган.
