Қозоғистон куйдирги эпидемияси боис Россиядан чорва моллари олишни тўхтатди
Шимол-ғарбий Сибир минтақасида куйдирги эпидемияси тарқагани боис туғилган хавотирлар боис Қозоғистонга Россиядан чорва моллари олиб кириш тўхтатилди.
Қозоғистон Қишлоқ хўжалик вазирлиги тарқатган баëнотга кўра¸бу тақиқ 3 августдан кучга кирган.
Россия расмийларига кўра¸ Ямало-Ненец минтақасида тарқаган куйдирги эпидемияси оқибатида 12 яшар бола вафот этган¸ 20 дан ошиқ маҳаллий аҳоли касалхонага ëтқизилган.
Ҳаво ҳароратининг кўтарилиб кетгани боис катта ҳудудларга тарқаб бораëтган куйдирги эпидемияси оқибатида¸ минтақада ҳозирга қадар 2300 бошдан зиëд буғу қирилган.
Москвадан 2000 километр масофадаги ушбу минтақанинг туб аҳоли ненецлар асосан буғучилик билан шуғулланади.
Ўтган ой Қозоғистоннинг Қарағанда ва Шарқий Қозоғистон минтақаларида куйдирги оқибатида икки одам нобуд бўлган эди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Қозоғистондан гўшт ва гўшт маҳсулотлари олиб киришга чеклов ўрнатган эди.